Тайван аҳолиси расман “ўта кекса жамият”га айланди

1 дақиқа ўқиш2.5K
Тайван аҳолиси расман “ўта кекса жамият”га айланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тайван 2025 йил якунларига кўра, 65 ёш ва ундан катта фуқаролар улуши 20,06 фоизга етиб, расман “ўта кексайган жамият” мақомига кирди.
  • 2025 йилда мамлакатда 65 ёш ва ундан юқори фуқаролар сони 4,67 миллион нафардан ошган, 0 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар улуши эса 11,5 фоизни ташкил этган.
  • Туғилиш даражаси ҳам пасайиб, 2025 йил декабр ойида 9 027 нафар чақалоқ туғилган, йил давомида эса 107 812 нафар бола дунёга келган.

Тайван тарихида илк бор “ўта кексайган жамият” мақомига расман кирди. 2025 йил якунларига кўра, орол аҳолисининг 20 фоиздан ортиғини 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ташкил этмоқда. Бу ҳақда 9 январь куни эълон қилинган расмий статистикага таяниб, The Straits Times хабар берди.

Рақамлар хавотир уйғотмоқда

23 миллиондан ортиқ аҳолига эга Тайван бугун нафақат кексайиш, балки аҳоли сонининг камайиши билан ҳам юзма-юз келмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатда 65 ёш ва ундан юқори фуқаролар сони 4,67 миллион нафардан ошган. Бу эса умумий аҳолининг 20,06 фоизи дегани.

Шу билан Тайван Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган “ўта кексайган жамият” мезонларига тўлиқ мос келди. Оддий қилиб айтганда, бугун ҳар беш нафар тайванликдан бири — кекса. Таqqослаш учун, 0 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар улуши атиги 11,5 фоизни ташкил этмоқда.

Туғилиш — тарихий минимумда

Муаммони янада кескинлаштираётган омил — туғилиш даражасининг кескин пасайиши. 2025 йил декабрь ойида Тайванда бор-йўғи 9 027 нафар чақалоқ туғилган. Бу 2024 йилнинг шу ойига нисбатан 27 фоизга кам. Йил давомида дунёга келган болалар сони эса 107 812 нафарни ташкил этиб, мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Мутахассислар сўнгги йигирма йил давомида туғилиш даражаси изчил тушиб бораётганини таъкидламоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида:

  • аёлларнинг кеч турмуш қуриши,

  • кичик оилаларни танлаш ёки умуман фарзанд кўрмаслик,

  • яшаш харажатларининг қимматлаши,

  • болалар парвариши учун давлат ёрдамининг етарли эмаслиги кўрсатилмоқда.

Ҳукумат қандай йўл тутмоқда?

Мавжуд демографик инқирозга жавоб сифатида Тайван ҳукумати 2025 йил декабрь ойида янги чораларни эълон қилди. Жумладан, туғилишни рағбатлантириш мақсадида ёлғиз аёллар учун ёрдамчи репродуктив технологиялар, хусусан ЭКУ имкониятларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Тайван жамияти муҳим бурилиш нуқтасига келиб қолди. Кексайиб бораётган аҳоли, камайиб бораётган туғилиш ва иқтисодий босим — буларнинг барчаси мамлакатни узоқ муддатли, оғир қарорлар қабул қилишга мажбур қилмоқда. Энди асосий савол шунда: бу чоралар демографик оқимни ўзгартира оладими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?