date

Дунёга машҳур инвестор Ўзбекистон акцияларини сотиб олди

Дунёга машҳур инвестор Ўзбекистон акцияларини сотиб олди

Молия оламидаги машҳур америкалик инвестор Жим Роджерс ўз инвестиция стратегиясида кескин қарор қабул қилди. У АҚШ бозоридаги барча акцияларини сотиб, сармоясининг бир қисмини Ўзбекистон фонд бозорига йўналтирди.

Инвесторнинг таъкидлашича, АҚШ бозори 2009 йилдан буён узлуксиз ўсиб келмоқда ва бу тарихдаги энг узоқ давом этган ўсиш циклларидан бири ҳисобланади. «Америка бозори яқинда тарихий максимумга чиқди. Бу ўсиш якунига яқинлашаётгандек туюлди, шунинг учун барча активларимни сотдим», — деди Роджерс.

Ушбу битимлар 2025 йил охирига яқин амалга оширилгани айтилмоқда. Шу даврда инвестор ўз портфелига ноодатий, аммо истиқболли йўналиш сифатида Ўзбекистон акцияларини қўшган. «Биржада савдодаги акциялар кўп эмас, мен деярли барчасини сотиб олдим», — дея изоҳ берди у.

Айни пайтда Тошкент фонд биржасида 85 та компания акциялари муомалада бўлиб, улар банк, нефть-газ, телекоммуникация ва бошқа тармоқларни қамраб олади. Роджерс Ўзбекистон бозорига қизиқишини илк бор 2021 йилда билдирган ва ислоҳотлар, хусусийлаштириш ҳамда IPO режаларини диққат билан кузатиб келаётганини айтган эди.

Инвестор фақат ўзбек компаниялари акцияларига эга эканини, шунингдек, ўзбек сўмига ишонишини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, у Хитой бозоридаги айрим активларини ҳали сотмаган, аммо келгусида бу қарорни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.

Роджерс долларда катта миқдорда нақд маблағ сақлаётганини билдириб, глобал инқироз шароитида доллар ҳали ҳам энг ишончли воситалардан бири бўлиб қолишини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дунёга машҳур инвестор Ўзбекистон акцияларини сотиб олди