
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 19-22-ноябрь кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда CGTN телеканали хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ван И мазкур мамлакатлар вазирларининг таклифига биноан Марказий Осиёга ташриф буюради. Музокаралар давомида томонлар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар бўйича фикр алмашади.
"Хитой ушбу ташриф Марказий Осиё-Хитой иккинчи саммити якунлари ва ХХР раиси Си Сзинпин ҳамда уч давлат президентлари ўртасидаги умумий келишувларни тўлиқ амалга ошириш имконини беради, деб ҳисоблайди", — дейилади Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнотида. Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой 2023-йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлди. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 11,4 миллиард доллардан ошди.
Ўтган йили бу кўрсаткич 9 миллиард долларни ташкил қилган эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.