date

Казанликлар Янги йилни Ўзбекистонда нишонламоқда

Казанликлар Янги йилни Ўзбекистонда нишонламоқда
Казанлик фуқаролар Янги йил таътилларини Ўзбекистонда ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди "Коммерсант" нашри "Авиасейлс" маълумотларига асосланиб. Ўзбекистонга чипта брон қилиш улуши 21 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон бу борада Тайланд (19%), Туркия (7%) ва Хитойни (4%) ортда қолдирди. Умуман олганда, Казан аҳолиси орасида хорижга саёҳатлар Янги йил бронларининг 41 фоизини ташкил қилди.

Казанликларнинг хорижий сафарларда Янги йил дам олишининг ўртача давомийлиги ўн кунни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, 59 фоиз бронлар Россия ичидаги парвозларга тўғри келмоқда.

2025 йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистонга 852 минг нафар россиялик ташриф буюрган, дея хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Казанликлар Янги йилни Ўзбекистонда нишонламоқда