"Арсенал" сафарда "Лидс"ни тўрт гол билан мағлуб этди (видео)

Англия Премьер-лигаси 24-тур доирасида бўлиб ўтган баҳсда "Лидс Юнайтед" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди. Учрашув эса лондонликларнинг катта устунлиги билан ўтди ва 0:4 ҳисобида якунланди.
Меҳмонлар ўйинни бошиданоқ назоратга олди: биринчи бўлиб ҳисобни Мартин Зубименди очди. Кейин эса рақиб ҳимоячиси Карл Дарлоу тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди — автогол “ишни енгиллатириб” берди. Иккинчи таймда Виктор Гёкереш ҳам, Габриэль Жезус ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Қисқаси, "Арсенал" бу ўйинда “уч очко олиб кетамиз” эмас, “мурожаатнома” қолдириб кетди.
Лидс – Арсенал 0:4
Голлар: Субименди 27, Дарлау 38 автогол, Гокереш 69, Жезус 86
Лидс – Дарлау, Богл, Гудмундссон, Родон, Стрейк, Жастин (Лонгстафф, 46), Ампаду, Груев (Окафор, 46), Стах (Гнонто, 81), Ааронсон, Калверт-Люин (Пирое, 85).
Арсенал – Райя, Тимбер, Салиба, Габрриэл, Инапкие (Калафиори, 76), Райс, Субименди, Хаверц (Эдегор, 61), Мадуэке (Мартинелли, 61), Троссар (Эзе 81), Гокереш (Жезус, 75)
Бу ғалабадан сўнг "Арсенал" 24-тур якунларига кўра 53 очко билан жадвалда пешқадам бўлиб турибди. Энди энг яқин таъқибчи — "Манчестер Сити": “шаҳарликлар”нинг ҳозир 46 очкоси бор ва улар бу тур ўйинини эртага ўтказади. Демак, чемпионлик пойгасидаги ҳар бир тур “нерв” қўшиб боради.
"Лидс" эса 26 очко билан 16-ўринда қолмоқда. Уларда ҳали ҳам вазиятни ўнглаш учун имконият бор, лекин бундай йирик мағлубиятлардан кейин жамоа тезроқ хулоса чиқариши шарт — акс ҳолда турнир “қўрқинчли зона”си кўз очиб юмгунча яқинлашиб қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!