
Таиланд ҳукумати кундузи спиртли ичимликлар савдосига қўйилган тақиқни бекор қилди. Эндиликда спиртли ичимликларни соат 14:00 дан 17:00 гача сотиш мумкин. Бу ҳақда Thai PBS хабар берди. Мазкур қарор 3-декабрдан кучга кирди ва 180 кун давомида амал қилади.
Ушбу давр якунга етганидан сўнг, ҳукумат қарорнинг натижаларини таҳлил қилади. Шунга қарамасдан, аввалги савдо соатлари, яъни 11:00 дан 14:00 гача ва 17:00 дан 00:00 гача ўзгаришсиз қолади.
2025-йилнинг дастлабки ўн ойида Таиландга Ўзбекистондан 230,8 минг нафар фуқаро ташриф буюрди. Туристик мақсадда хорижга чиққан ўзбекистонликлар сони ўтган йилга нисбатан 24,7 фоизга ошган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.