
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан 2025 йил бошидан жорий этилган импорт божхона тарифлари мамлакат бюджетига $200 миллиард тушум келтирди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
"Биз мақсадли разведка маълумотлари асосида ҳаракат қилиб, қатъий назорат ва тезкор чора-тадбирлар орқали АҚШ иқтисодиётининг хавфсизлигини таъминлаймиз, Америка саноатини ҳимоя қиламиз ва савдо қонунларимизни бузишга уринганларни жавобгарликка тортамиз", – деди Божхона ва чегара хизмати комиссари Родни Скотт.
Трамп АҚШ Конгрессининг розилигисиз кўплаб давлатлардан олиб келинадиган импорт маҳсулотларига жавоб тарзида янги божхона тарифлари жорий этди.
Шунингдек, Канада, Хитой ва Мексикадан импорт қилинадиган маҳсулотларга "фентанил" тарифлари белгиланди. У мазкур давлатларни наркотик моддалар оқимини АҚШга тўхтатишга қодир бўлмагани учун айблади.
Оқ уй раҳбари бир неча марта АҚШ ҳар куни божхона тарифларидан $2 миллиарддан ортиқ даромад олаётганини, жумладан, импортга "ўзаро" божларнинг ҳам ҳисса қўшаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга, Олий суд янги тарифларнинг қонунийлигини кўриб чиқмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.