date

Николас Мадуро кишанланган ҳолда Нью-Йоркка олиб келинди

Николас Мадуро кишанланган ҳолда Нью-Йоркка олиб келинди

АҚШ телеканаллари эълон қилган фото ва видеоларда Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамда унинг рафиқаcи Силия Флореснинг Қўшма Штатларга олиб келинган лаҳзалари акс этгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Мадуро Кариб денгизида турган АҚШ авиаташувчисидан ҳарбий самолётда олиб чиқилган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Кадрларда у Нью-Йорк штатидаги ҳарбий базада самолёт бортидан туширилаётгани кўринади: Мадуронинг қўлларида кишан, оёқларида занжирлар бўлган, бошига эса капюшон ёпилган. Уни АҚШ куч тузилмалари ходимлари қуршаб олгани қайд этилган.

Тарқалган видеоларга кўра, қўнишдан сўнг Мадуро ва Флорес вертолётга ўтказилиб, Манҳеттенга, кейин эса Наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси (DEA) биносига олиб борилган. Журналистлар билан қисқа мулоқотда Мадуро “Хайрли тун ва Янги йил билан” деган.

Ижтимоий тармоқларда Fox News эфирида олингани даъво қилинаётган видеолар ҳам тарқалди, улардан бирида Мадуронинг идорага олиб кирилаётган онлари кўрсатилгани айтилади. Аввалроқ Мадуро махсус операция чоғида қўлга олингани ва дастлаб Кариб денгизидаги “Иводзима” номли АҚШ авиаташувчисига етказилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ томони уни наркотик моддалар контрабандаси билан боғлиқ айбловлар асосида таъқиб қилмоқда. Суд жараёни яқин кунларда бошланиши мумкин, унгача эса Мадуро Бруклиндеги федерал тергов изоляторида сақланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Николас Мадуро кишанланган ҳолда Нью-Йоркка олиб келинди