Трамп Колумбияда ҳарбий амалиёт ўтказилиши эҳтимолини истисно этмади

АҚШ президенти Доналд Трамп Колумбияда ҳарбий амалиёт ўтказилиши эҳтимоли борлигини айтди. У бу фикрни журналистлар билан суҳбатда, самолёт бортида билдирган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Трамп аввалроқ Колумбия етакчиси Густаво Петрони АҚШга наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва уларни етказиб беришга алоқадорликда айблаган. АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, “Колумбия ҳам оғир аҳволда”, мамлакатни эса “кокаиндан фойда кўришни ёқтирадиган” шахс бошқараётгани ва бу ҳолат узоқ давом этмаслиги мумкин.
Журналистлар ундан Венесуэлада яқинда қўлланган усулларга ўхшаш тарзда ҳарбий йўл билан ҳаракат қилиш эҳтимоли ҳақида сўраганида, Трамп бундай сценарий “ёмон эшитилмайди”, дея жавоб берган. Баёнот минтақадаги таранглик кучайиб бораётган бир пайтда янгради.
Эслатиб ўтамиз, январ бошида АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурони асир олгани ҳақида хабарлар тарқалган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!