date

Ким Чен Ин қизи билан бирга қаҳрамонлар хотираси учун дарахт экди

Ким Чен Ин қизи билан бирга қаҳрамонлар хотираси учун дарахт экди

КХДР раҳбари Kim Chen In қизи Ким Жу Э билан бирга мамлакат ҳарбийлари хотирасига бағишланган музeй ҳудудида дарахт экди. Тадбир Шимолий Корея ҳарбийларининг жасоратини абадийлаштириш мақсадида ўтказилди.

Маълум қилинишича, мазкур музей чет эл ҳудудларида ҳалок бўлган КХДР аскарларининг жанговар фидокорлигига бағишланган ёдгорлик сифатида барпо этилмоқда. У, хусусан, Курск вилоятини озод қилиш операцияларида иштирок этган шимолий кореялик ҳарбийлар хотирасига бағишланади.

Ташриф давомида Ким Чен Ин қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, уларни белгиланган муддатда ва юқори сифатда якунлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, у қизи билан биргаликда дарахт экиб, бу рамзий ҳаракат қаҳрамонларга бўлган ҳурмат ва хотира тимсоли эканини таъкидлади.

КХДР раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу музей келажак авлодлар учун "даврнинг тирик ёдгорлиги"га айланиши ва мамлакат ҳарбийларининг жасоратини акс эттириши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин қизи билан бирга қаҳрамонлар хотираси учун дарахт экди