10:20 / 10.01.2019
3 132

Тадбиркорликни ривожлантиришнинг "хитойча усул"и...

Тадбиркорликни ривожлантиришнинг "хитойча усул"и...
Хитой ёқилғи нархларини кескин туширди - токи одамлар қўлида кўпроқ пул қолсин-у, кичик ва ўрта бизнес ривожлансин. Уларда айланма капитал кўпроқ бўлсин. Шунда, иқтисодиёт сусайиши шароитида мамлакатда ўсиш ва ривожланиш динамикасини сақлаб қолиш имконияти кўпроқ бўлади. Маъмурий тарзда танлаб олинган давлат гигантларини эмас, балки бутун мамлакат миқёсида кичик ва ўрта тадбиркорликни фаоллаштиришга урғу берилаётгани аҳамиятлидир.

Хитой ойига 750 доллардан паст бўлган барча даромадларни даромад солиғидан озод этди. Ушбу қийматдан паст солиқлар назорати бўйича маъмурий, транзакциявий ва маънавий сарф-харажатлар, хитой ҳукумати фикрига кўра, бюджетга тушадиган суммадан анча кўпроққа айланади.

Хитой солиқ идоралари ойлик айланмаси 3000 долларгача бўлган ўзини-ўзи банд қилганлар, микро ва кичик бизнесга аҳамият бермайдилар. Майли, одамлар ишласинлар, тадбиркорликда ўзларини синаб кўрсинлар, билим ва тажриба орттирсинлар, хатолар қилиб пишсинлар ва янги лойиҳалар бошласинлар. Ҳар бир мардикор ёки уй тозаловчини солиққа тортишдан, минглаб инспекторлар ва назоратчиларни боқишдан кўра шуниси мамлакат учун фойдалироқ.

Ҳаётга очиқ кўз билан қарайдиган, доно хитойликлар бировлар мулкини тасарруф этувчилар, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва назоратчиларни рағбатлашнинг салбий аҳамиятини яхши биладилар.

Шу сабабли, оддий инсонни, кичик тадбиркорни ҳокимият вакилларининг суистеъмолидан, пора-ю таъмагирликдан ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли – жисмоний ва юридик шахс даромадининг бирорта назоратчи, бирорта погонлию-погонсиз инспектор безовта қилишга ҳаққи бўлмайдиган қуйи чегарасини белгилаш, деб ҳисоблайдилар.
Белоруслик иқтисодчи
Ярослав РОМАНЧУК

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадбиркорликни ривожлантиришнинг "хитойча усул"и...