date

Британия уч давлатга визани бекор қилиши мумкин — сабаб нимада?

Британия уч давлатга визани бекор қилиши мумкин — сабаб нимада?
Бирлашган Қироллик Африканинг уч давлати — Ангола, Намибия ва Конго Демократик Республикаси фуқароларига виза беришни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри Британия Ички ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Сабаб шуки, мазкур мамлакатлар Буюк Британияга ноқонуний йўл билан кирган 4 мингга яқин фуқаросини қайта қабул қилишдан бош тортган. Расмий Лондон эса уларни депортация қилиш жараёнида ҳеч қандай ҳамкорлик бўлмаётганидан норози.

Газета ёзишича, 13 ноябрь куни Британия Ички ишлар вазирлиги ушбу давлатларнинг Лондондаги элчихоналарини огоҳлантирган — агар бир ой ичида депортация масаласида фаолроқ ҳамкорлик бошланмаса, виза чекловлари жорий этилади.

Аввалига бу чоралар дипломатик ходимлар ва имтиёзли шахслар учун тезкор виза олиш имкониятини бекор қилиш шаклида бошланиши мумкин. Улар бундан буён одатдаги тартибда мурожаат қилиб, навбат кутишлари керак бўлади.

Кейинги босқичда эса рўйхатдаги мамлакатлар фуқароларига тўлиқ виза тақиқи қўйилиши ҳам истисно эмас. Бу чора, Трамп маъмурияти давридаги виза сиёсатини эслатади, дея ёзади нашр.

Манбаларга кўра, бу жараён фақат Африка давлатлари билан чекланиб қолмаслиги мумкин. Вақт ўтиши билан ўз фуқароларини қайтаришни истамайдиган Ҳиндистон, Покистон, Нигерия, Бангладеш, Сомали ва Габон ҳам “қора рўйхат”га киритилиши эҳтимоли мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Британия уч давлатга визани бекор қилиши мумкин — сабаб нимада?