date

Трамп Россия савдо ҳамкорларига санкциялар билан таҳдид қилди

Трамп Россия савдо ҳамкорларига санкциялар билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг савдо ҳамкорларига қарши санкцияларни кўзда тутадиган қонун лойиҳаси устида Республикачилар партияси вакиллари ишлаётганини маълум қилди.

“Мен бу ҳақда хабар топдим ва бу иш мени қониқтиради. Республикачилар жуда кучли қонун лойиҳасини илгари сурмоқда”, — деди Оқ уй раҳбари. Трампнинг айтишича, ушбу ҳужжатга Эрон ҳам киритилиши режалаштирилган.

Россия савдо ҳамкорларига 500 фоизлик божлар жорий этиш ташаббусини бу йил баҳорда сенаторлар Линдси Грэхем ва Ричард Блюментал илгари сурган эди. Ёзда Грэхем АҚШ президенти бу божларни қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Аммо кейинчалик Трамп 500 фоизлик божларнинг аҳамияти йўқлигини, 100 фоиз йиғим етарли эканини таъкидлади. Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2025 йилнинг тўққиз ойи мобайнида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 9,4 миллиард доллардан ошган, ўтган йили эса шу даврда 8,6 миллиард долларни ташкил этган эди. Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо ҳажми 719,1 миллион долларни ташкил қилган, ўтган йили эса бу кўрсаткич 681 миллион долларни ташкил этган.

Эрон билан савдо ҳажми эса мос равишда 393,3 миллион ва 359,1 миллион долларни ташкил қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Россия савдо ҳамкорларига санкциялар билан таҳдид қилди