date

Самарқандда ҳалокат: бир киши ҳалок бўлди

Самарқандда ҳалокат: бир киши ҳалок бўлди
Самарқанд шаҳрида 15 ноябр куни соат тахминан 14:05 да Нодирабегим ва Чолпон кўчалари кесишмасида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Самарқанд шаҳар ИИБ маълумотига кўра, Damas-2 автомобили ҳайдовчиси чапга бурилаётиб, қаршисида келаётган Onix машинасига йўл бермаган ва қаршисидаги йўлга чиқиб кетган, натижада икки машина тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Damas-2 автомобилидаги икки йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жароҳатланганлардан бири вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ҳалокат: бир киши ҳалок бўлди