date

Туркияда тўй ошидан сўнг 100 га яқин меҳмон касал бўлиб қолди

Туркияда тўй ошидан сўнг 100 га яқин меҳмон касал бўлиб қолди
Мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Trabzon вилояти, O‘rtahisar туманида ўтказилган тўй маросими заҳарланиш билан якунланди, деб хабар бермоқда Haber Global.

Дастлабки маълумотларга кўра, 100 га яқин меҳмон тўй дастурхонида тортилган паловдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган. Уларнинг барчасида овқатдан заҳарланиш аломатлари — кўнгил айниш, қусиш ва ҳарорат кўтарилиши кузатилган.

Заҳарланганлар дарҳол яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Шифокорларнинг айтишича, беморларнинг аҳволи ҳозирча барқарор, аммо айримлари кузатув остида қолмоқда.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган. Ҳозирда заҳарланишга айнан қайси маҳсулот сабаб бўлгани аниқланмоқда.

Шунингдек, тўй ошпазлари ва хизмат кўрсатган ходимлардан намуналар олинган, овқат таҳлил учун лабораторияга юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркияда тўй ошидан сўнг 100 га яқин меҳмон касал бўлиб қолди