
Дунё ажойиботларини ўргана туриб, уларнинг ичида минглаб йиртқич ҳайвонлар, қушлар ва шу турдаги гўштхўрларни учратишимиз мумкин. Бироқ табиатнинг шундай овчилари ҳам борки, ўзи ўсимлик бўла туриб ҳам гўштхўрлар сафига киритилган. Ҳа, хато ўқимадингиз! Улар гўштхўр ўсимликлардир.
Улардан бири Непентесдир. Бу ўсимлик гулининг ичи ғовак бўлиб, қопқоқчаси очиқ ҳолатда туради. Унинг нектари шу қадар ўткир ҳид чиқарадики, ушбу ҳиддан маст бўлган барча ҳашаротлар ва майда ҳайвонлар бирин-кетин гулга яқинлашишади.

Ҳашаротларнинг базми айни авжига чиққанида гулнинг қопқоғи ёпилади ва ичкаридаги жонзотларнинг ҳеч бири бу ёруғ дунёни қайта кўрмайди. Гулнинг қозони ҳам инсон ошқозонига ўхшаб ҳазм қилувчи суюқлик ишлаб чиқаради. Бу суюқлик бир вақтнинг ўзида бир қанча ҳашаротларни парчалаб ташлаш хусусиятига эгадир.
Дарвин бу ҳақида кўпгина изланишлар олиб борган ҳамда юқорида айтилган ўсимлик ҳашаротлар учун «йиртқич синдром» бўлиб хизмат қилади деган фикhни айтиб ўтган. Непентес ўсимлигининг қолдиқлари тупроқни азот моддаси билан бойитиши исботланган. Бундай турдаги ўсимликнинг яна бошқачароқ авлодлари ҳам мавжуддир. Улар ҳаттоки сичқон, кўрсичқон ва шундай ҳажмли кичик жонзотлар билан ҳам озиқланишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар