
Жанубий Корея поп-мусиқа гуруҳи NCT’нинг собиқ аъзоси Мун Тэиль жинсий зўравонлик иши бўйича 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Peopletalk нашри хабар берди.
Ҳодиса 2025 йил июнь ойида содир бўлган. 31 ёшли Тэиль ва яна икки эркак Сеулдаги барда Хитой фуқароси бўлган қиз билан танишган ва кейин уни маст ҳолда бирининг уйига олиб бориб, зўрлаган.
Суд томонидан бу ҳолат «квази-зўрлаш» сифатида баҳоланди — яъни жабрланувчи ҳушида бўлмаган ҳолда зўравонликка учраган. Суд айбни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жиноятнинг гуруҳ бўлиб амалга оширилганини қайд этди.
Прокуратура маълум қилишича:
- Жиноятчилар жабрланувчини атайлаб таниш бўлмаган жойга олиб боришган.
- Бу ҳаракат қизда қаттиқ руҳий изтироб туғдирган.
- Уларнинг қилмиши оғир турдаги жиноят сифатида баҳоланади.
Ишни кўриб чиққан судья Ли Хён Ген:
“Жабрланувчи маст ва ҳушида эмас эди. У ўзи билмаган жойда зўравонлик қурбони бўлган. Бу унинг руҳий аҳволига жиддий таъсир қилган бўлиши мумкин”, — дея фикр билдирди.
Суд жараёнида айбланганларнинг барчаси қилган жиноятларини тан олди. Илк босқичда уларга 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин эди. Аммо суд 3,5 йил муддат билан чекланди.
Ушбу ҳолат шоу-бизнес оламидаги машҳур шахслар ҳам қонун олдида тенг эканини яна бир бор исботлади. Мун Тэильнинг қатъий жазога тортилгани Жанубий Кореяда жинсий зўравонликка қарши қатъий кураш олиб борилаётганини кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар