Россия боғлари ҳосилга тўлди, лекин терувчи йўқ

2 дақиқа ўқиш6.3K
Россия боғлари ҳосилга тўлди, лекин терувчи йўқ
Россиянинг турли минтақаларида фаолият юритаётган фермерлар ҳосил мавсумига яқинлашилган сари тобора оғирлашиб бораётган бир муаммодан — ишчи кучи етишмаслигидан жиддий хавотирга тушмоқда. Айниқса, боғдорчилик ва сабзавотчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар бу муаммони ўз танасида ҳис қилмоқда. Улар терим мавсуми авжида бўлишига қарамай, далаларда одамлар етишмаслиги сабабли тонналаб ҳосилни йиғиб олиш имконидан маҳрум бўлмоқда, деб ёзади маҳаллий нашрлар.

Россия Боғбонлар ассоциацияси раҳбари Игор Муханиннинг таъкидлашича, бу инқироз бир неча минтақани қамраб олган ва у ҳақиқий таҳдидга айланган. У мигрантларга нисбатан талабларнинг кескин кучайтирилиши, хусусан, рус тили бўйича имтиҳон жорий этилгани ишчи кучининг танқислигига олиб келган асосий омиллардан бири эканини айтади. «Олма териш учун рус тили нега керак? Бир бригадир рус тилини билса — етарли эмасми?» — деб сўрайди у.

Муханиннинг таъкидлашича, ўтган 2024 йилда Краснодар краи ҳокимияти томонидан мигрантларни мавсумий ишларга жалб қилишга чекловлар қўйилган. Натижада, минглаб тонна олма ва резавор мевалар йиғиб олинмасдан йўқ бўлган. 2025 йилда эса бу муаммо яна ҳам кенгайган. Тамбов вилоятида ҳосил йилларга тенг даражада мўл бўлди, аммо фермерлар одам топа олмаётгани боис олмалар, ертутлар, олчаларни ўз вақтида йиғиб олишолмаяпти.

«Қаранг, ҳозир ертутлар тайёр, хўжағат терилади, олча мавсуми бошланяпти. Лекин инсонлар етишмаслиги туфайли маҳсулот йўқ бўлиб кетяпти», — деб таъкидлайди Муханин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу муаммо сабзавотчилик соҳасида ҳам жиддий оқибатларга сабаб бўляпти. Ёмғирли об-ҳаво пайтида сабзавотларни териб олиш ва саралаш тезкорликни талаб қилади. Аммо етарлича ишчи кучи йўқлиги сабабли, кўплаб маҳсулотлар шунчаки чириб кетяпти. Бу эса, табиийки, бозорда нархларнинг кўтарилишига олиб келмоқда.

Баъзи фермерлар вазиятни юмшатиш мақсадида талабалар ва мактаб ўқувчиларини жалб этишга мажбур бўлмоқда. Масалан, "Малино" давлат корпорацияси раҳбарининг ўринбосари Татяна Губина маълум қилишича, таълим муассасалари ўз жадвалларини мавсумий терим ишларига мослаштираётгани кузатиляпти.

Унга кўра, талабалар механизаторлар ва агрономлар ролини бажараётган бўлса, мактаб ўқувчилари экиш ва сақлаш ишларига жалб қилинган. Бироқ бу чоралар ҳам умумий муаммони ҳал этишга етарли эмас. Чунки уларнинг фаолияти вақтинча, ҳафталик ёки ойликдан нарига ўтмайди.

Россия Федерациясининг турли вилоятларида мигрантларсиз амалга оширилаётган терим ишлари самарасиз кетяпти. Чунки ҳосил ҳар куни йиғилиши керак, ишчи кучи эса ҳозир йўқ даражасида. Бу эса нафақат фермерларнинг, балки мамлакатнинг аграр иқтисоди учун ҳам жиддий хавфли ҳолат саналади.

Қуйидаги муҳим масала кўндаланг бўлиб турибди: агар меҳнат бозоридаги бюрократик тўсиқлар бартараф этилмаса, фермерлар нафақат мавсумий теримни, балки бутун йиллик бизнесини йўқотиши мумкин.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, миграция сиёсатидаги мураккабликлар, талаблар ва чекловлар далалардаги меҳнатга, ҳосилга ва фермернинг молиявий барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу муаммо ҳал қилинмас экан, ҳар йили миллионлаб тонна маҳсулот шунчаки чириб кетиши мумкин. Ва бундан зарарни биринчи навбатда халқ тўлайди — нархлар орқали.

Фермерлар умид қилишаётган ягона нарса — бу соҳада тўғри, мантиқли ва инсон ресурсларига нисбатан амалий ёндашувни ўз ичига олган қарор қабул қилиниши. Шундагина Россия қишлоқ хўжалиги ўз ҳосилини тўлиқ териб олиш, бозорда барқарор нархни сақлаш ва ишсиз фуқароларга ҳақиқий иш ўрни яратиш имконига эга бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?