date

Флик тер Штегенга асосий дарвозабон ким бўлиши ҳақида очиқ гапирди

Флик тер Штегенга асосий дарвозабон ким бўлиши ҳақида очиқ гапирди
"Барселона" клуби мураббийлар штабида янги мавсум арафасида жиддий қарорлар қабул қилинмоқда. Жамоанинг бош мураббийи Ханси Флик сўнгги ҳафталарда жамоа таркиби ва асосий футболчилар келажаги ҳақида шахсий суҳбатлар ўтказаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ана шундай учрашувлардан бири германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан бўлиб ўтди, деб хабар берди Diario Sport.

Маълум қилинишича, Ханси Флик тер Штегенга тўғридан-тўғри янги мавсумда унинг майдондаги мақоми ўзгариши мумкинлигини айтди. Фликнинг таъкидлашича, "Барселона"нинг янги трансфери — Жоан Гарсияни олиш клубнинг стратегик ва келажакка қаратилган қароридир. Бу футболчига мураббийлар штаби ва раҳбарият тўлиқ ишонч билдирмоқда.

Бундай ёндашув "Барса" тарихида илк бор кузатилаётган ҳолат эмас. Илгари кучли рақобат орқали асосий таркиб шакллантирилган бўлса, ҳозирда клуб таркибни қайта қуриш орқали ўзгаришга интилмоқда. Бу эса ҳатто жамоанинг етакчи футболчилари учун ҳам жиддий синов бўлади.

Шу билан бирга, клуб раҳбарияти тер Штегеннинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилишини маълум қилган. Агар у “Камп Ноу”да қолишни хоҳласа, бу қарор қўллаб-қувватланади. Аммо агар у янги чақириқлар сари интилишни хоҳласа, жамоа буни ҳам тушунишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Марк-Андре тер Штеген сўнгги йилларда “Барса”нинг асосий дарвозабони сифатида мустаҳкам жой эгаллаган. Унинг кўплаб мураккаб сейвлари ва қарорлари кўп бора жамоани мураккаб вазиятлардан қутқарган. Аммо футбол оламида доимий рақобат ва янгиланиш табиий жараён саналади.

Мухлислар эса ҳозирданоқ қизиқиш билан кузатмоқда: тер Штеген жамоадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашадими ёки бошқа клубда янги саҳифани очишга қарор қиладими? Барчасини яқин келажак кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик тер Штегенга асосий дарвозабон ким бўлиши ҳақида очиқ гапирди