
Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун шоир Шамсиддин Садоийга жами 132 миллион сўм компенсация ва маънавий зарар тўлайди, деб Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш департаменти хабар берди, деб Nova24.uz ёзмоқда.
2025 йил июнь ойида шоир Шамсиддин Тўраев Учтепа туманилараро фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, муаллифлик ҳуқуқи бузилишини тўхтатиш ва моддий ҳамда маънавий зарарни қоплашни талаб қилган.
Суд қарорига кўра, жавобгардан даъвогар фойдасига:
. 112,5 миллион сўм (300 БҲМ) компенсация
. 20 миллион сўм маънавий зарар
ундирилиши белгиланди.
Шунингдек, Ботир Қодировга Шамсиддин Тўраев муаллифи бўлган “Davlating borida”, “Omonat” ва “Tingla do‘stim” қўшиқларини ижро этиш ва тарқатишни барча платформаларда — эфир, ижтимоий тармоқлар, давлат ва нодавлат телеканаллар, радиолар ва бошқа шаклларда тўхтатиш мажбурияти юклатилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар