
Илм-фан яна бир ҳайратланарли босқичга қадам қўйди — Нью-Йоркдаги Рокфеллер университети олимлари сичқонларга инсон гени бўлган NOVA1 оқсилининг модификацияланган шаклини жойлаштириш орқали ҳайвонлар орасида “мураккаб мулоқот” имконини ўрганишмоқда.
Бу оқсил инсон мияси ривожланишида ҳал қилувчи рол ўйнайди — хусусан, тил ва нутқ қобилиятига боғлиқ нейрон тармоқларнинг шаклланиши айнан шу модда билан боғлиқ. Олимлар NOVA1’ни генетик ўзгартириб, уни сичқонларга киритиш орқали гўёки “инсонлашган” сичқонларни яратишди ва натижалар кутилгандек қизиқарли бўлди.

Тажриба давомида сичқонлар аввал кузатилмаган, бир-бирига ўхшамайдиган мураккаб товушлар чиқара бошлаган. Уларнинг товуш шакллари қайта-қайта такрорланган, баъзи ҳолатларда “муноқашага ўхшаш”(фикр алмашинуви) ҳолатлар ҳам қайд этилган. Олимлар сичқонлар орасида ўзаро алоқага уриниш даражаси ошганини тасдиқлашмоқда.
Албатта, бундай “сўзлар”ни инсон қулоғи эшитолмайди. Лекин махсус акустик асбоблар орқали ёзиб олинган товушлар таҳлили сичқонлар ўртасида фарқланадиган ва маълум шаклларга эга бўлган акустик сигналлар мавжудлигини кўрсатган.
Мутахассислар ушбу тадқиқот натижалари нафақат тилнинг пайдо бўлишига, балки сунъий интеллект, нейроилмий муолажалар, ва ҳатто логопедия соҳаларида ҳам янги ёндашувларга асос бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Шундай экан, сичқонлар ҳали гапирмаяпти, лекин "сўзлашишга" жиддий қадам ташлаётгандек кўринади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар