
Ҳайдарабод, Ҳиндистон — 2025 йилги “Дунё гўзали” халқаро гўзаллик танлови натижалари эълон қилинди. Бу йилги тадбир Ҳиндистоннинг жанубий шаҳри Ҳайдарабодда бўлиб ўтди ва унда Тайланд вакили Опал Сучата Чуангсри ғолиб деб топилди, дея CNN хабар бермоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада дунё бўйлаб 108 нафар гўзал иштирок этди. Финалда Эфиопиялик Ҳассет Дереж Адмасу биринчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди.
Бу йил 72-маротаба ташкил этилган танловни 2016 йилги “Дунё гўзали” ғолибаси Стефани дел Валле ва ҳиндистонлик машҳур бошловчи Сачин Кумбар олиб борди.
Айтиш жоизки, Ҳиндистон кетма-кет иккинчи йил ушбу халқаро мусобақага мезбонлик қилди. Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилган Нандини Гупта финалгача етиб борди ва сўнгги 20ликка киришга муваффақ бўлди.
Ҳиндистон “Дунё гўзали” танлови тарихида муваффақиятли қатнашувчиларга бой. Мамлакатдан олти нафар гўзал бу унвонни қўлга киритган:
1. Рейта Фария (1966)
2. Айшвария Рай (1994)
3. Диана Ҳайден (1997)
4. Юкта Муқхий (1999)
5. Приянка Чопра (2000)
6. Мануши Чхиллар (2017)
"Дунё гўзали” танлови нафақат ташқи гўзаллик, балки ақл-заковат, ижтимоий фаоллик ва инсонпарварлик ишларига бўлган садоқатни ҳам баҳолайди. Ғолиблар бутун дунё бўйлаб турли хайрия тадбирларида иштирок этади, жамоатчилик билан мулоқотда бўлади ва муҳим ижтимоий ташаббусларни илгари суради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар