date
views 3 908

Марс сайёрасига оид яна бир сир ошкор бўлди

Марс сайёрасига оид яна бир сир ошкор бўлди
Фото: ukrinform.ru
Калифорния Технологиялар Институти мавжудлиги узоқ вақтлардан бери тушуниб бўлмайдиган деб ҳисобланган Марснинг жанубий қутбидаги муз қатламлари пайдо бўлишининг сирини очишди.

Улар бир нечта омиллар, шу жумладан, сайёра ўқининг тебранишлари асосий роль ўйнаганлигини кўрсатадиган моделни ишлаб чиқишди. Бу ҳақда “Phys.org” сайтидаги пресс-релизда маълум қилинди.

Сирли тузилма ўзгарувчан музлатилган карбонат ангидрид қатламларидан ва бир километр чуқурликка чўзилган сувдан иборат. Назарий жиҳатдан бундай тузилма мавжуд бўлиши мумкин эмас, чунки “қуруқ муз“ сув музига нисбатан камроқ термал турғунликка эгадир.

Янги модель қайд этишича, бундай ҳолат учта омил бирлаштирилгандагина пайдо бўлди: сайёра ўқининг эгилиш бурчаги ўзгариши, музда қуёш нурининг акс этиши даражаси ва “қуруқ муз“ эриганида атмосфера босимининг кўтарилиши.

Олимлар томонидан ишлаб чиқилган янги назарий модель сунъий йўлдош кузатувлари билан мос келган ва сўнгги 500 минг йил ичида Марснинг айланиш ўқи ўзгаргани, натижада сайёранинг жанубий қутблари ҳар хил миқдордаги қуёш нурларини қабул қилганлигини кўрсатган.

Яъни, “қуруқ муз“ ёруғлик кам бўлганда тўпланган, қуёш нурланиши чўққиси келганида эса “сублимация” (модданинг кристалл (ёки қаттиқ) ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтмай туриб, бевосита газ ҳолатга ўтиш жараёни)га учраган. Бироқ музлатилган карбонат ангидрид билан бир қаторда, оз миқдордаги сув музи тўпланиб, карбонат ангидриднинг пастки қатламини ҳимоя қилган.

Энг қадимги ва энг чуқур муз қатлами 510 минг йил олдин, барча карбонат ангидрид атмосферада бўлганида, ҳаддан ташқари изоляция давридан кейин ҳосил бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марс сайёрасига оид яна бир сир ошкор бўлди