
"Манчестер Юнайтед" дарвозабон позициясини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. "Қизил иблислар" радари остида швециялик Мелкер Элборг бор, у ўз ватанида "Мальмё" жамоаси сафида тўп суради.
Sun Sport хабарига кўра, инглиз клуби 22 ёшли дарвозабонни Сенн Ламменсга захира сифатида кўриб чиқмоқда. Transfermarkt порталида Элборгнинг нархи 300 минг евро дея баҳоланган.
Футболчи "Мальмё" асосий жамоаси сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборган ва 7 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. "Манчестер Юнайтед" ҳозирги кунда АПЛ турнир жадвалида 11 турдан сўнг 18 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.