
Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Анж-Йоан Бонни жамоадошлари Лаутаро Мартинес ва Маркус Тюрам ҳақида ўз фикрларини билдирди. 22 ёшли футболчи асосан аргентиналик ва франциялик ҳужумчиларнинг ўрнини тўлдирувчи сифатида майдонга тушмоқда.
Шунга қарамай, у А Серия доирасида 11 учрашувда 4 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилган ҳолда ўзининг самарадорлигини намойиш қилмоқда. "Мен Лаутародан унинг гол уришга бўлган иштиёқини ўрганишни истардим.
"Интер" тарихида тўртинчи энг яхши тўпурар бўлиш ва бу ёшда бундай натижага эришиш – бу ажойиб ютуқ. У ҳар доим гол уришни хоҳлайди – бу гол чиройли бўладими ёки йўқ, муҳим эмас.
Маркус ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳар қандай ишни бажара олади: гол уради, рақибни чалғитади, пас беради. Эҳтимол, у билан менда кўпроқ умумийлик бор, аммо биз барибир фарқли ўйинчимиз ва биргаликда ўйнашимиз мумкин.
Бундан ташқари, мен Пио Эспозитодан тўпни рақибдан ҳимоя қилиш маҳоратини ўрганишни истардим – бу борада у тенгсиз", – деди Бонни "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида. 23 ноябрь куни "Интер" жамоаси "Милан"га қарши дербида майдонга тушади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.