date

Эмилиано Мартинес Гаттузога жавоб берди

Эмилиано Мартинес Гаттузога жавоб берди
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг яқинда айтган сўзларига муносабат билдирди. Италия терма жамоаси учинчи бор кетма-кет Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслик хавфи остида.

Айни пайтда улар плей-офф босқичига йўлланма олиш учун курашиши керак бўлади. "Скуадра адзурра" бош мураббийи Гаттузо бу масалада гапирар экан, Жанубий Америка терма жамоалари Жаҳон чемпионатига чиқишда Европа жамоаларига нисбатан осонроқ йўлни босиб ўтишини таъкидлади.

"Европада ҳар доим сув сепилган идеал майдонларда ўйнашади. Улар Жанубий Америкада ўйнаш қандай бўлишини билмайди, шунинг учун у ердаги айрим қийинчиликлар ҳақида тасаввур ҳам қилишмайди", – деди Мартинес DSportsга берган интервьюсида.

Аргентина терма жамоаси ҳеч қандай муаммосиз Жанубий Америка саралаш босқичида биринчи ўринни эгаллаб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Италия эса саралашнинг сўнгги турида Норвегияни тўққиз тўп фарқи билан мағлуб этиши керак бўлади, акс ҳолда улар тўғридан-тўғри йўлланма олиш имкониятидан маҳрум бўлишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эмилиано Мартинес Гаттузога жавоб берди