date

Саудия клуби Гирассига йилига 20 млн евро таклиф қилмоқда

Саудия клуби Гирассига йилига 20 млн евро таклиф қилмоқда
Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Серу Гирасси фаолиятини Европа ташқарисида давом эттириши мумкин. Николо Скира берган маълумотга кўра, Саудия Арабистони чемпионатидаги номи ошкор қилинмаган бир клуб 29 ёшли гвинеялик футболчига уч йиллик шартнома ва йилига 20 миллион евро маош таклиф қилмоқчи.

Серу Гирасси "Боруссия" сафида 65 та ўйинда 45 та гол урган ва 13 марта жамоадошларига голли пас берган. Трансфермаркт сайтига кўра, "ари"ларнинг ҳужумчиси 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирги шартномаси эса 2028 йилгача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия клуби Гирассига йилига 20 млн евро таклиф қилмоқда