date

Ямал - Де ла Фуэнте давридаги иккинчи тўпурар

Ямал - Де ла Фуэнте давридаги иккинчи тўпурар
Шанба куни Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Грузия устидан йирик ғалабага эришди (4:0). Учрашув қаҳрамони "Реал Сосьедад" аъзоси Микел Оярсабал бўлди.

У икки гол уриб, битта голли узатма амалга оширди. Луис де ла Фуэнте бошқарувидаги Испания терма жамоасининг энг самарали ўйинчиси 28 ёшли Оярсабал бўлиб, у 22 (15+7) очко тўплаган.

Иккинчи ўринда "Барселона" футболчиси Ламин Ямал (6+11) жойлашган. У ноябрь йиғинини ўтказиб юборади.

Учинчи ўринни эса "Атлетик Бильбао"дан Нико Уильямс (5+7) эгаллади. Кучли бешликдан "Арсенал" ўйинчиси Микел Мерино (10+1) ва "ПСЖ" вакили Фабиан Руис (5+6) ҳам ўрин олган.

Испания терма жамоаси сешанба куни саралаш босқичининг сўнгги турида Туркия билан тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ямал - Де ла Фуэнте давридаги иккинчи тўпурар