date

Бельгия Тошкентда элчихона очади

Бельгия Тошкентда элчихона очади
Бельгия Марказий Осиёда ўзининг дипломатик иштирокини кенгайтириш режалари ҳақида эълон қилди ва Тошкентда биринчи марта элчихона очишини маълум қилди. Бу қарор Бельгия ташқи сиёсат тизимидаги кенг қамровли ислоҳотларнинг бир қисми сифатида қабул қилинган, дея хабар берди Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, Марказий Осиё стратегик аҳамиятга эга минтақа сифатида кўриб чиқилмоқда, айниқса, Транскаспий йўналишининг, яъни "янги Ипак йўли"нинг ривожланиши фонида. Идора таъкидлашича, Марказий Осиёга бошқа давлатлар томонидан фаол инвестициялар жалб қилинмоқда ва Бельгия ҳам глобал тенденциялардан орқада қолмаслик учун ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида.

Тошкентдан ташқари, Бельгия Тирана (Албания), Виндҳук (Намибия) ва Маскат (Уммон) шаҳарларида янги дипломатик ваколатхоналар очади, шунингдек, Аддис-Абебада Африка Иттифоқи ҳузурида доимий вакил тайинлайди. Шу билан бирга, давлат саккизта ваколатхонасини ёпишга қарор қилди: Сараево, Конакри, Бамако ва Қувайтдаги элчихоналар, Мозамбикдаги дипломатик офис, шунингдек, Гавана, Рио-де-Жанейро ва Гуанчжоудаги консулликлар фаолиятини тўхтатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бельгия Тошкентда элчихона очади