22:18 / 05.06.2021
2 876

Австралиялик олимлар мевалар қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиришини исботлади


Фото: Pixabay
Австралиялик олимлар меваларни истеъмол қилиши иккинчи даражали қандли диабет юзага келиш эҳтимоллигини 36 фоизга қисқартиришини аниқлади. Тадқиқот натижалари Journal of Clinical Endocrinology and Metabolism журналисда чоп этилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«Биз мева истеъмол қилиш ва инсулинга таъсирчанлик маркерлари орасидаги боғлиқликни топдик. Бундан келиб чиқадики, кўпроқ мева ейдиган инсонлар организмдаги глюкоза миқдорини камайтириш учун кўпроқ инсулин ишлаб чиқариши керак. Бу жуда муҳим, чунки гиперинсулимнемия — қондаги инсулин миқдорининг ортиб кетиши — нафақат диабет билан, балки юқори қон босими, семириш ва юрак қон-томир тизими касалликларига ҳам боғлиқ. Соғлом диета ва ҳаёт тарзи остида назарда тутилаётган мевалар истеъмоли — бизда иккинчи даражали қандли диабет пайдо бўлиш хавфини камайтиришнинг тўғри усулидир», — деуди тадқиқот муаллифи Никола Бондонно.

Эдит Коуэн университети вакиллари 7675 нафар австралияликнинг маълумотларини талил қилиб чиққан ва мевалар ҳамда мева шарбатларининг истеъмолини диабет тарқалиши даражасига боғлиқлигини баҳолаган. Тадқиқот беш йил давом этган.

Аниқланишича, минимум икки порция — 300 грамм мева истеъмол қилганларда ярим порция мева еганларга қараганда инсулинга юқори сезгирлик пайдо бўлади. Бироқ шарбат борасида бу каби тафовут кузатилмайди, бунга унинг таркибида шакар кўплиги сабаб бўлиши мумкин.

«Мевалар нафақат витамин ва минералларга, балки инсулинга сезгирликни оширадиган фитокимёвий моддаларга ҳам бой ҳисобланади. Мевалар қонга шакар сўрилишини, шунингдек, тўқлик туйғусини ҳис қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари, аксарият меваларнинг гликемик индекси паст — мевадаги шакар организмга ҳазм қилиниб, унга секин сўрилади», — дейди Бондонно.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик олимлар мевалар қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиришини исботлади