
Франциянинг машҳур BFMTV телеканали бугун портлаш таҳдиди туфайли эфирни тўхтатишга мажбур бўлди, деб хабар берди Le Parisien.
Маълумотларга кўра, номаълум интернет фойдаланувчиси телеканал студияси жойлашган бинода портлаш маҳаллий вақт билан 15:15 да содир бўлиши ҳақида ёзган. Таҳдид хабаридан сўнг бино зудлик билан бўшатилди, эфир эса тўхтатилди.
Полиция ва сапёрлар гуруҳи ҳозирда бинода тўлиқ текширув ўтказмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар хабарни жиддий қабул қилиб, таҳдид манбасини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.