date

Руни: Грилиш жаҳон чемпионатига бормайди

Руни: Грилиш жаҳон чемпионатига бормайди
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Джек Грилишнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия таркибида қатнашиш имконияти йўқлигини таъкидлади. 30 ёшли футболчи жорий мавсум бошидан бери "Манчестер Сити"дан ижара асосида "Эвертон"да ўйнаб келмоқда ва ўз фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилмоқда.

"Грилиш келаси ёзги таътилидан режа қилса ҳам бўлади – у Тухелнинг таркибига кирмайди. Ҳатто Гордоннинг жароҳати ҳам бунга сабаб бўла олмайди", деди Руни инглиз ОАВларига.

Жорий Премьер-лига мавсумида Грилиш 10 та ўйинда бир гол урди ва тўрт марта ассистентлик қилди. Футболчи Англия терма жамоаси сафида охирги ўйинини ўтган йилнинг октябр ойида ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Руни: Грилиш жаҳон чемпионатига бормайди