date

Сичқон учун “операция”: Дилором ва Бегзод Абдуалимовларнинг кулгили видеоси

Сичқон учун “операция”: Дилором ва Бегзод Абдуалимовларнинг кулгили видеоси

Бугунги кунни кулгу билан ўтказмоқчи бўлганлар учун Дилором Абдуалимова ва унинг турмуш ўртоғи Бегзод Абдуалимовдан ажойиб видео — улар Instagram саҳифасига жойлаган кулгили ролик кўпчиликнинг кайфиятини кўтарди.

Видеода Дилором ҳаяжон билан эрини чақириб, “Сичқон тутволдим!” дейди. Кейин эса сипоҳина тарзда: “Уни олиш учун бирор нарса олиб келинг,” деб юборади. Бегзод эса картон қоғозни кўтариб келади ва челак остига эҳтиёткорлик билан суриб, сичқонни аста-секин кўтариб олади.

Дилором эса эрига: “Падезга олиб чиқиб қўйиб юборинг,” дейди. Бегзод аёли айтганидек сичқонни озод қилиш учун кўтарилганча падезга чиқади… ва кейинги лаҳзада нима бўлганини эса сиз видеодан ўзингиз кўриб биласиз.

Кулгу, ҳайрат ва кутилмаган финал — ҳаммаси шу видеода!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Сичқон учун “операция”: Дилором ва Бегзод Абдуалимовларнинг кулгили видеоси