
Замонавий гўзаллик стандартлари тобора ажаблантириб, янги қоидаларни белгилашда давом этмоқда. Эндиликда гўзаллик индустриясида мимикасиз, ҳиссиз юз трендга айланди. Интернетда мушакларни ҳаракатлантириш ўрнига, уларни “музлатиб қўйиш” таклиф қилинмоқда, деб ёзади Peopletalk.
Статик ҳолат аста-секин юзни ёшартириш учун машҳур бўлган фейсфитнес ва гуа-ша массажи каби усулларни сиқиб чиқармоқда. Ижтимоий тармоқларда одамлар тобора кўпроқ “тошдек юзни қандай машқ қилиш” мумкинлиги билан қизиқмоқда, маркетплейсларда эса ажинларнинг пайдо бўлишини олдини олувчи ноодатий мосламалар сотила бошлаган.
Шу билан бирга, тиббиёт мутахассислари бу янги трендга шубҳа билан қарамоқда ва уни ҳаддан ошган, ҳатто кулгили ҳолат деб баҳоламоқда. Дерматолог Анджали Махто замонавий даврда “ботоксомания” энг юқори чўққига чиққанини таъкидлади. Ҳар хил ёшдаги беморлар исталган мимикадан қўрқиб қолмоқда. Ҳатто табассум вақтида пайдо бўладиган майда чизиқлардан хавотирланган ўсмирлар ҳам шифокорга навбат ёздирмоқда.
Маълумки, “Трансформерс” юлдузи Меган Фокс ҳам ботулотоксин инъектсияларидан фойдаланган. Аввалроқ мақоламизда айтилганидек, актрисанинг юзидаги “қотиб қолган” кўриниш эҳтимол юқори лабга қилинган ботокс сабаб юзага келган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.