
Озарбайжон Марказий Осиё етакчилари маслаҳатлашув формати тўлақонли иштирокчисига айланди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари еттинчи Маслаҳатлашув учрашувида Озарбайжоннинг ушбу форматга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилиши ҳақидаги қарорни маъқуллашди.
Учрашув якунида етакчилар Қўшма баёнотни имзолаб, бир қатор муҳим ҳужжатларни тасдиқлашди. Хусусан, улар Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси бўлиш номзодини қўллаб-қувватлашди.
Шунингдек, давлатлар 2026–2028 йиллар даврида минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепциясини, асосий хавф-хатарлар каталогини ҳамда уларнинг олдини олиш чоралари бўйича ҳужжатларни келишиб олишди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.