Фото: «ТАСС»
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий техника ва қуролли кучларни Россия—Украина чегараси бўйлаб ҳаракатлантириш орқали Ғарб давлатлари билан «шахмат ўйнамоқда». Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников The Washington Post газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Алексей Резников Вашингтонга ташриф буюрган. Ташриф давомида у АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашиб, ундан Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам беришини сўраган. Резниковнинг WP’га айтишича, у америкалик ҳамкасби билан Россия—Украина чегарасидаги вазият юзасидан бир хил хулосага келган.
«У (Владимир Путин) Европа Иттифоқининг, НАТО иттифоқчиларининг бирдамлигини текшириб кўрмоқда, бизнинг жамиятимизни, украиналикларни, Польшани, Болтиқбўйи мамлакатларини синамоқда», — деди Украина мудофаа вазири.
Ўз навбатида, Остин Россиянинг Украина билан чегаралари яқинида олиб бораётган сўнгги ҳаракатларининг моҳияти Вашингтон учун тушунарсиз эканини қўшимча қилган ва Москвани чегаралар яқинидаги ҳарбий фаолиятида шаффоф бўлишга чақирган.
Октябрь ойида The Wall Street Journal ва Politico нашрлари Россия Украина билан чегарада қўшинлари сонини ошираётгани ҳақида ёзган эди. Кейинроқ Bloomberg агентлиги чегара яқинида қўшинлар тўплангани ҳақидаги хабарлар фонида Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигидан хавотирдалигини маълум қилди.
Кремль босқинчиликка тайёргарлик ҳақидаги хабарларни қуруқ гап деб атади ва аксинча Ғарб кучларининг, жумладан НАТО самолётларининг разведка ҳаракатлари фаоллашгани муносабати билан Москва «ҳушёр бўлиши» кераклигини таъкидлади.
Кейинроқ The New York Times ўз манбаларига таяниб, ёзишича, АҚШ разведкаси Европадаги иттифоқчиларни Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлашига тўсқинлик қилиш учун «озгина вақт қолгани» ҳақида огоҳлантирган. Шу фонда Вашингтон Европа давлатларини Москвани ушлаб туриш учун иқтисодий ва ҳарбий чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқишга ундамоқда, дея қўшимча қилган газета.
АҚШ Сенати мудофаа бюджетига Россия Украинага бостириб кирадиган бўлса, унга қарши қўлланиладиган санкцияларга ўзгартириш киритишни таклиф қилган. Ушбу сценарий содир бўлган тақдирда, хусусан, «Шимолий оқим-2»га, давлат компанияларига, банкларга ва давлат қарзига нисбатан чекловларни кенгайтириш таклиф этилмоқда.
Россия расмийлари Россия ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини ва ҳеч кимга хавф солмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков қўшинларнинг мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши давлатнинг ички иши эканини билдирган.
Маълумот учун 2016 йилда Москвадаги Марказий шахмат уйининг очилиш маросимида Песков Владимир Путин оддий шахмат эмас «геосиёсий шахмат» ўйнашини айтган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди