date

Техасда табиий офат: сув тошқини 24 нафар одамни ҳаётдан олиб кетди

Техасда табиий офат: сув тошқини 24 нафар одамни ҳаётдан олиб кетди
Техасдаги Гвадалупе дарёсида содир бўлган кучли сув тошқини бутун мамлакатни шокка солди. Reuters маълумотига кўра, маҳаллий ҳукумат ва қутқарув хизмати вакиллари бу офат оқибатида камида 24 кишининг ҳаётидан айрилганини, яна ўнлаб инсон бедарак йўқолганини билдирган. Суҳбатдошлар таъкидлашича, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин, чунки йўқолганлар орасида Гвадалупе дарёси қирғоғидаги ёзги қизлар лагерида дам олаётган 23-25 нафар бола ҳам бор.

Маҳаллий вақт билан кеча кечаси бошланган кучли ёмғир қисқа фурсатда Гвадалупе дарёсининг сатҳини кескин кўтариб юборди ва соҳил бўйлаб жойлашган дам олиш масканлари сув остида қолди. Маҳаллий аҳоли ва қутқарувчилар лагерь майдонидаги болалар ва катталарни эвакуация қилишга уринишди, аммо кучли оқим уларни ўз вақтида хавфсиз жойга кўчиришга имкон бермади.

Техас губернатори Грег Эбботт инқироз бошланганидан 18 соат ўтгач, махсус қидирув-қутқарув операциясида ресурслар «чексиз» бўлишини ва қидирувлар тўхтамаслигини маълум қилди. У ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, барча имкониятлар сафарбар этилишига ваъда берди.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам журналистлар билан суҳбатда федерал ҳукумат қурбонлар ва уларнинг оилаларига ёрдам беришини билдирди. Унинг сўзларига кўра, «Биз уларга ғамхўрлик қиламиз», — дея таъкидлади у.

АҚШ Миллий метеорология хизмати ушбу табиий офат муносабати билан Сан-Антонио шаҳридан шимоли-ғарбида жойлашган Керр округида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Кўрсатилишича, ҳудудда бир неча соат ичида 30 сантиметргача ёғингарчилик қайд этилган.

Мутасаддилар ва маҳаллий аҳоли бу каби табиий офатлар ҳудудда сўнгги йилларда камдан-кам кузатилганини таъкидлашмоқда. Ҳозирча қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва Гвадалупе соҳилида вазият кескин бўлиб қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техасда табиий офат: сув тошқини 24 нафар одамни ҳаётдан олиб кетди