Бурчмуллада шамол электр станцияси қурилади

1 дақиқа ўқиш285
Бурчмуллада шамол электр станцияси қурилади
Тошкент вилоятининг Бурчмулла ҳудудида шамол электр станцияси қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар берди ҳудудий ҳокимлик матбуот хизмати, деб Kursiv media ёзди.

Лойиҳа бўйича шамол станцияси йилига 129,6 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу қурилиш учун 10 гектар ер майдони ажратилган.

Станциянинг лойиҳавий қуввати 20 мегаваттни ташкил этади. Ушбу лойиҳа умумий 28 миллион доллар (тақрибан 354 миллиард сўм)га баҳоланмоқда.

Вилоят раҳбарияти маълум қилишича, шамол станциясининг ишга туширилиши йилига 811 минг куб метр газ ёки 3,1 минг тонна кўмир тежаш имконини беради.

Маълумот учун, Ўзбекистон Европага “яшил энергия” экспорт қилиш ташаббусига қўшилди. Ушбу ташаббус доирасида Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари ҳам ҳамкор сифатида иштирок этмоқда. Электр энергияси Қора денгизнинг туби орқали ўтказиладиган кабель орқали етказилиши кутилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?