date

Уйни салқин сақлайдиган "ақлли бўёқ" ихтиро қилинди

Уйни салқин сақлайдиган "ақлли бўёқ" ихтиро қилинди
Илм-фан ва технология яна бир жадал қадам ташлади — АҚШ, Хитой, Сингапур ва Швециядан бўлган олимлар сунъий интеллект ёрдамида хона ҳароратини пасайтиришга қодир бўлган янги авлод бўёғини яратишди. Инновацион формула асосида тайёрланган бу бўёқ биноларни оддий бўёқларга нисбатан бир неча баробар самарали салқин сақлайди.

Nature журналида чоп этилган мақолага кўра, ушбу материал хоналардаги ҳароратни 5 дан 20°C гача пасайтиришга ёрдам беради. Бу нафақат энергия истеъмолини камайтиради, балки иқлим ўзгаришига қарши глобал курашда ҳам муҳим восита сифатида баҳоланмоқда.

Лойиҳа раҳбарларидан бири, Техас университети профессори Юебин Чженнинг таъкидлашича, сунъий интеллект бутун жараённи кескин тезлаштирган:

“Ойлар давомида кутиладиган натижаларни бир неча кун ичида олдик”, — дейди у.

Инновацион бўёқнинг асосий устунлиги — унинг таркибида нанофотоник ва мета материаллар мавжуд. Ушбу моддалар қуёш нурларини акс эттириб, иссиқликни деворлар орқали бинога киришидан тўсади. Бу эса уй ичидаги ҳароратни изчил назорат қилиш имконини беради.

Ҳозирча маҳсулот бозорда сотилмаяпти, бироқ илмий жамоалар, шаҳарсозлар ва муҳандислар орасида катта қизиқиш уйғотган. Махсус лабораторияларда ўтказилаётган синовлар бу бўёқнинг экологик хавфсиз ва узоқ муддатли эканини ҳам тасдиқламоқда.

Мутахассислар ушбу технология келажакда қурилиш соҳаси, шаҳар иқлими ва барқарор архитектура учун янги даврни бошлаб бериши мумкинлигини таъкидламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уйни салқин сақлайдиган "ақлли бўёқ" ихтиро қилинди