
Дунё бўйлаб шамол энергетикаси ривожланиб борар экан, оффшор (денгиздаги) шамол электр станцияларининг кўпайиши билан боғлиқ янги муаммо пайдо бўлмоқда: айрим шамол фермалари бошқаларининг шамолини сусайтириб, уларнинг энергия ишлаб чиқаришини пасайтирмоқда. Бу ҳодиса илмий жиҳатдан “wаке эффеcт” – яъни уйғониш ёки из эффекти деб аталади.
Шамол турбиналари энергияни бевосита ҳаво оқимидан олади. Бу жараён, ўз навбатида, шамол тезлигининг пасайишига олиб келади. Ҳар бир турбина ортида, ундан олдингисига нисбатан секинроқ шамол оқими юзага келади. Шу тарзда, бутун бир шамол фермаси шамол оқимини сезиларли даражада секинлаштиради. Нидерландиянинг Wҳиффле компанияси тадқиқотчиси Питер Баас бу ҳодисанинг 100 километргача чўзилиши мумкинлигини айтмоқда — айниқса зич жойлашган, катта ҳажмдаги оффшор фермаларда.
Агар бундай ферманинг ортида бошқа бир ферманинг жойлашуви кузатилса, у ҳолда қуйи оқимдаги ферманинг электр ишлаб чиқариш салоҳияти 10% ва ундан кўпроққа камайиши мумкин. Бу жараён айрим доираларда норасмий равишда “шамол ўғирлиги” деб аталмоқда. Бироқ, бу ибора аниқ эмас: шамол ҳеч кимга тегишли эмас ва эгалик ҳуқуқига кирмайди.
Из эффекти фан учун янгилик эмас. Аммо оффшор шамол фермаларининг тез суръатларда ўсиши ва зичлашуви бу муаммони долзарб ҳолга келтирди. Айниқса, Европа мамлакатлари – хусусан Буюк Британия, Нидерландия, Дания ва Норвегия – денгиз шамол ресурсларига таяниб, “нет зеро” мақсадларига эришишни режалаштираётган бир пайтда, бу муаммо юзага чиқмоқда.
Манчестер университетининг илмий ходими Пабло Оуро бу борада шундай дейди: “2030-йилга бориб, биз мавжуд қувватга қараганда уч баравар кўп оффшор турбиналар ўрнатишимиз керак. Бу эса келгуси беш йил ичида минглаб янги турбиналар қурилиши кераклигини англатади. Шу билан бирга, улар жуда яқин жойлашади ва из эффектининг таъсири кучаяди.”
Бугунги кунда биргина улкан турбина 18-20 мингта ўртача европалик хонадонни электр билан таъминлай олади. Аммо бу ютуқ из эффекти хавфини кучайтиради, чунки каттароқ перванелар шамолни узоқроқ масофада секинлаштиради.
Ҳозирнинг ўзида Буюк Британияда бир неча шамол фермаси ўртасида из эффекти билан боғлиқ низо юзага келган. Лекин яқин келажакда бу низолар халқаро даражага чиқиши мумкин — масалан, Британия ва Нидерландия ёки Дания ўртасида.
Норвегиялик юрист Эирик Финсерас ўз тадқиқотида Норвегияда режалаштирилган ферманинг уйғониш эффекти Дания ҳудудидаги фермага таъсир қилиши мумкинлигини таҳлил қилган. У бу ҳолатларни тартибга солиш учун юридик асослар зарурлигини таъкидлайди. “Шамол умумий манба сифатида тартибга солиниши керак – тıпкı балиқ захиралари ёки нефт конларида бўлгани каби,” дейди у.
Шамол ресурсларига бўлган “пойга” – яъни энг қулай жойларни банд қилиш истаги эса муаммони янада мураккаблаштиради. Бу ёндашув атроф-муҳит ҳимоясини, минтақавий мувозанатни ва узоқ муддатли барқарорликни хавф остига қўйиши мумкин.
Финсерас ва Оуро каби экспертлар давлатлараро ҳамкорлик ва аниқ тартибга солиш механизмларини жорий этишни тавсия этади. Бу орқали ҳар бир лойиҳа нафақат миллий манфаатларни, балки қўшни давлатлар ва экологик барқарорликни ҳам инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, янги илмий лойиҳалар, жумладан, Буюк Британияда бу баҳорда бошланган из эффектини моделлаштиришга қаратилган тадқиқотлар, муаммога илмий ёндашув орқали ечим топишни мақсад қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар