Ноқонуний чиқиндилар учун 7,9 млрд сўм жарима солинди

1 дақиқа ўқиш373
Ноқонуний чиқиндилар учун 7,9 млрд сўм жарима солинди
Ўзбекистонда ноқонуний чиқиндилар ташлаш ҳолатлари учун 7,9 миллиард сўмлик жарима солинди, деб Kursiv.uz хабар берди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилишича, 2025 йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида мамлакат бўйлаб 15 мингга яқин ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланган.

“Юртимиз бўйлаб 14,7 мингта маъмурий баённома расмийлаштирилди. Жами 7,9 миллиард сўм жарима қўлланилди, шундан 3,3 миллиард сўм белгиланган тартибда ундирилди”, — дейилади вазирлик ахборотида.

Энг кўп қоидабузарликлар Наманган вилояти (1,5 минг), Андижон вилояти (1,4 минг) ва Фарғона вилояти (1,1 минг)да қайд этилди.

Онлайн кузатув тизими орқали 5,2 мингдан ортиқ ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланган. Видео кузатув асосан аҳоли яшаш пункти четлари, ноқонуний чиқиндихоналар, соҳилбўйи ҳудудлар ва умумий фойдаланишдаги жойларни назорат қилади.

Вазирлик фуқароларни қонун талабларига риоя этишга ва атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?