Япониялик тадқиқотчилар денгиз шилимшиқлари паразитлардан тозаланиш учун ўз таналаридан “бош олиб кетишларини” аниқлашди.
Япониялик олимлар денгиз шилимшиқларининг бир тури керак бўлганда ўз танасини ташлаб, бутунлай қайта тиклашга қодир эканлигини кўрсатди. Ушбу кашфиёт регенератив тиббиёт учун муҳим асос бўлиши мумкин.
Олимлар Мито Саяка ва Юса Ёичининг ёзишича, бу радикал йўл билан денгиз шилимшиқлари паразитлардан халос бўлади. Уларнинг қўшма мақоласи шу ҳафта Британиянинг Current Biology илмий журналида чоп этилди. Яшил шилимшиқларнинг терисида сув ўтлари ҳужайралари мавжуд, шунинг учун улар ўсимликлар каби ёруғлик билан озиқланиши мумкин, улар янги танани қайта тиклагунча, тахминан 20 кун давом этади.
Хотин-қизлар университети докторанти Нара Мито Саяка бир куни Sacoglossa деб номланувчи моллюска ўз-ўзидан танасидан бошини ажратиб олганини пайқайди.
"Мен ҳайрон бўлдим ва у тез орада ўлади, деб ўйладим, лекин у ҳаракат қилишда ва овқат ейишда давом этди", деб изохлайди Мито. "Мен уни яна бир муддат кузатдим ва унинг юраги ва танаси бутунлай қайта тиклаганини кўрдим."
Бу кузатишлар тадқиқотнинг асосини ташкил этди ва лабораторияда бутун яшаш жараёни кузатилган 15 та шлимшиқдан бештаси ва табиий муҳитида кузатилган битта моллюска бўйиннинг маълум бир қисмидан бошлаб танасини ташлаб кетганлиги аниқланди. Ва ҳатто улардан бири буни икки марта амалга оширди. Ҳар сафар шилимшиқнинг юраги ташланган танада қолди, у бир мунча вақт яшашни давом эттирди, аммо унда бошнинг янгиланиши содир бўлмади.
"Илдиз ҳужайраларининг ҳайратланарли жиҳатларидан бири шундаки, улар ҳайвоннинг боши четидан юрак ва танани қайта тиклаш учун ишлатилиши мумкин", деб тушунтиради Мито. "Кейинги тадқиқотлар давомида биз ушбу кашфиётларни регенератив тиббиётда қўллашимиз мумкин, аммо ҳозирги босқичда бу ҳали ҳам жуда хаёлий умид."
Алоҳида тана қисмларини атайлаб ташлаб юбориш, сўнгра регенерация қилиш фанда автотомия деб аталади ва кўплаб ҳайвонларда кенг тарқалган. Бироқ, олимларнинг фикрига кўра, улар автотомиянинг бундай радикал шаклига биринчи марта дуч келишмоқда.
Дастлаб, улар денгиз шилимшиқлари шу тарзда йиртқичлардан қочиб кетади деб ўйлашди, аммо энди улар танани ташлаб юбориш механизми кўпайишнинг олдини оладиган паразитлардан халос бўлиш учун мўлжалланган деб ҳисоблашмоқда.
Япониядаги Нара хотин-қизлар университети лабораториясида 2020 йил 2 сентябрда олинган ва университет аспиранти Мито Саяка томонидан чоп этилган ушбу фотосуратда Elysia marginata турига мансуб денгиз чаноғининг боши ва ташлаб кетилган танаси кўрсатилган. Сурат Рейтерс рухсати билан 2021 йил 10 мартда Мито Саяка томонидан олинган.
Нодирали Нормаҳаматов,
кимё фанлари доктори.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
кимё фанлари доктори.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»