date

Хот-догнинг асл тарихи: Америка рамзи бўлган таом қаердан бошланган?

Хот-догнинг асл тарихи: Америка рамзи бўлган таом қаердан бошланган?
Хот-дог — Америкадаги энг машҳур таомлардан бири. Уни бейсбол ўйинларида, парклардаги грилларда ва ҳатто бензин қyйиш шохобчаларида ҳам топиш мумкин. Аммо бу халқона таомнинг тарихи кўпчилик ўйлагандек Nathan’sдан эмас, балки ундан олдинроқ — 1867-йилда немис муҳожири Чарльз Фелтман томонидан бошланган.

Фелтман АҚШга 1856-йилда келган ва Бруклинда нонвойхона очган. Унинг мижозлари Coney Island'да иссиқ овқат исташгани сабаб, у арбасини махсус гриль ва булкаларни иситиш учун қути билан жиҳозлатган. Шу тариқа, у Германияда булкасиз бериладиган сосискани АҚШда булкали қилиб сотишни бошлаган. Бу янгича ёндашув орқали у бир ёзда 4000 дона “Coney Island red hots” сотган.

Кейинчалик у ўз ресторанини очиб, бутун квартални эгаллаган гастрономия империясини қурди. Унинг ресторанида 1000 нафаргача ишчи бўлиб, кунига 40 000 та хот-дог тайёрланган. У ҳатто президент Тафтни ҳам меҳмон қилган.

Nathan’s esa 1916-йилда Feltman’sнинг ёнида очилган ва маркетинг орқали машҳур бўлган. Аммо ҳақиқий “биринчи” хот-дог — Фелтманники.

Бу тарих шунчаки таом ҳақида эмас — балки инновация, муҳожирлар мероси ва америкаликлар овқатланиш маданияти ҳақида ҳикоя. Хот-дог — бу Америка таомларининг рамзига айланган бир оддий сосиска эмас, балки бутун бир давр ва ижтимоий ўзгаришларнинг тимсолидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хот-догнинг асл тарихи: Америка рамзи бўлган таом қаердан бошланган?