10:32 / 15.03.2017
6 644

2021 йилга қадар беш қуёш электр станцияси ишга тушади

2021 йилга қадар беш қуёш электр станцияси ишга тушади

Яқинда имзоланиши кутилаётган президент қарори лойиҳасига биноан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонда умумий қиймати 1,88 млрд $ бўлган бешта қуёш электр станцияси қурилади, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Маълумотларга кўра, ушбу электр станцияларининг умумий қуввати 500 МВтни ташкил қилади. Улар республиканинг 5 ҳудудида қурилади.

Янги дастур 8 кичик ГЭСларни таъмирлаш ва яна 13 кичик ГЭСлар қуриш лойиҳалариниа ҳам ўз ичига олган. Янги қуриладиган ГЭСларнинг умумий қуввати 154 МВтни бўлиб, уларнинг умумий қиймати 724 миллион $ни ташкил қилади.

Қайта тикланадиган элект манбаалари соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришда 854 млн $ компания маблағлари, 805 млн $ чет эл кредитлари, 110 млн $ — Ўзбекистон ривожланиш ва тараққиёт фонди займи ва 113 млн $ маҳаллий банклар кредитларидан фойдаланилади.


Ушбу дастурга кўра 2017 йил охирига қадар “Қайта тикланадиган энергия манбаалари тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳам назарда тутилган.

Расмий хабарларга кўра, агар йиллик 8-8,5 % иқтисодий ўсиш даражаси сақланиб қолса, 2030 йилга қадар Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 25,5 % га ошиши кутилмоқда.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра мамлакатда қайта тикланадиган электр манбаалари миқдори 51 миллиард тонна нефт эквивалентига тенг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2021 йилга қадар беш қуёш электр станцияси ишга тушади