Microsoft корпорацияси AMD ни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft корпорацияси AMD ни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда

Иқтисодиёт 2-07-2015, 17:57 1 054
Microsoft корпорацияси AMD ни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда

Microsoft корпорацияси чиплар ишлаб чиқарувчи етакчилардан бири AMD компаниясини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Windows Centralга асосланиб Kun.uz хабар берди.

Microsoft учун бу битимдан асосий фойда шундан иборат бўладики, Xbox One ўйин приставкаси учун процессорлар ишлаб чиқариш бевосита компаниянинг ўзига тегишли бўлади. Бу ҳолда Microsoft йилига 1 млрд доллар фойда кўради.

Аввалроқ AMD ни сотиб олишга Qualcomm ва Samsung компаниялари ҳам қизиқиш билдираётганлари маълум қилинганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.