9 808
50 минг ва 20 минг сўмлик банкнота муомалага чиқариладими? Марказий банк бу хабарга ойдинлик киритди!
Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 50 минг ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Яқин вақт ичида 50 минг ёки 20 минг сўмлик янги банкнотларнинг муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарлар — кўчанинг гапи. Бизда бундай маълумот йўқ», — деди банк матбуот хизмати вакили.
Бир муддат аввал хорижий интернет-нашрлар «ишончли ва ваколатли манбаларга асосланиб», Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 50 минг ва 20 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақида хабар берган эди.
Қайд этиш жоиз, апрель ойида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси бўйича биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилишда Марказий банк вакили Шоҳрух Шоаҳмедов яқин келажакда янги банкнотларни муомалага чиқариш режаси йўқлигини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади