Россия миллий валютаси қадрининг сўнгги бир ярим йил ичидаги рекорд даражада пасайиши ўз захираларини хорижий валютада сақлаб келадиган Россия ҳукумати учун фойдали бўлди.
Захира жамғармаси ва Миллий фаровонлик жамғармаси ҳажмларини қайта ҳисоблаш натижасида Молия вазирлиги бир ойда 247 млрд рубль даромад кўрди. Доллар курсининг 2,23 рубль (3,9 фоиз) ва евро 3,69 рубль (5,7 фоиз)га қимматлашгани сабабли Захира жамғармаси бир ойда 54,57 млрд рубль кўпроқ маблағга эга бўлган.
Миллий фаровонлик жамғармаси маблағлари, ўз навбатида, 193,2 млрд рублга кўпайган. Натижада, Россия молия вазирлиги йилнинг дастлабки 4 ойи мобайнида валюта инвестицияларидан кўрилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплашга эришди.
Бироқ, валюта захиралари ҳажми бюджет даражасидан пастроқ бўлиб қолмоқда. Шунга кўра, ҳукумат миллий валютани янада қадрсизлантириши керак. Бюджетга киритилган тузатишларга мувофиқ, йил охиригача Захира жамғармасидан 1,06 трлн рубль олинади. Ҳозирда унинг миқдори 987 млрд рублни ташкил этади. Шундай қилиб, жамғарма валюта корзинаси яна 7,3 фоизга қимматлашиши керак. Бу эса, бир доллар 63,2 рубль, бир евро 72,2 рублгача қадрсизланишини англатади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди