18:28 / 04.09.2018
5 410

Математикани ёқтиришнинг 7 сабаби

Математикани ёқтиришнинг 7 сабаби
Математика фани бўйича билимлар ҳаётда асқотади. Гап тригонометрик тенгламаларни ечиш ҳақида эмас.
Константин Морев

Математика ва иқтисодиёт ўқитувчиси, истеъдодли болалар
педагогика ва психологияси бўйича мутахассис

Кўпинча тўққизинчи синф ўқувчилари дарсларда мендан сўрашади: “Тригонометрия бизга нима учун керак?” Ўнинчи- ўн биринчи синфларда эса қуйидагича савол туғилади: “Интеграллар бизга нима учун керак? Геометриядаги координаталар усули-чи?”

Барча қийин мавзулар ана шундай саволлар туғдиради. “Булар ҳаётда керак бўлмаса керак”, - дейди ўқувчиларим. Агар битирувчилар статистикаси таҳлил қилинса, улар ҳақ. Улардан жуда оз қисмигина юқорида айтилганлардан фойдаланиши мумкин. Мактаб дастуридаги математик билимларни бўлажак ишда қўллаш – ундан ҳам кам.

Фаннинг моҳияти ва умуман олганда, нима учун математикани яхши кўриш кераклиги борасида фикр юритамиз.

1-сабаб. Бир маънолилик

Петр I ислоҳотлари давлат ривожига қандай таъсир кўрсатди? Баҳсли мавзу. Нима учун тарихда у ёки бу воқеалар содир бўлди? Ҳуқуқий давлат ўз аҳолисини тинглай оладими? Бир маънога эга бўлмаган масала.

Ваниҳоят:3х + 4х = 7х. Кеча, 50 йил аввал, Африкада, инқирозда, ёмон ҳавода.

2-сабаб.Тафаккурни ривожлантириш

Бола ҳисоблашни ўрганди, агар у фақат ҳисоб-китоб билан шуғулланса, эртами-кечми ривожланишдан орқада қолади. Албатта, мияда мураккаб алгоритмларни қўллаб ҳисоблаш мумкин. Бироқ фикрлаш туби эмас, фақат тезлиги ривожланади.

Кейинчалик геометрия, тригонометрия, стереометрия, логорифмлар билан танишилади. Ҳар бир кейинги келадиган мураккаброқ мавзу ўқувчининг ақлий салоҳияти ривожланишига ёрдам беради: таҳлил ва умумлаштириш кўникмалари, мавҳум тафаккур, концепциялар билан фикрлаш қобилияти.

3-сабаб. Мавҳум нарсалар ҳақида фикрлаш

Бир ўрдакбурунга иккита ўрдакбурун қўшилса, жами уч ўрдакбурун бўлишини ҳамма билади. Масалани ечаётганларнинг ҳар бири ўрдакбурунни ҳаётда кўрмаган бўлса-да, масалани еча олади. Айнан математика бизни ҳақиқатда бизда йўқ бўлган нарсани хаёлда лойиҳалаштиришга ўргатади. Биз узоқ ва қисқа келажакни режалаштириш учун ҳозирги замондаги маълумотдан фойдаланамиз.Бундай режалаштириш сифати математик қобилиятларимизга боғлиқ.

4-сабаб. Мураккаб ечимларни қабул қилиш

Сизда бор-йўғи n сўм бор, таътил учун сизга 1 млн зарур, сиз арзонроқ вариантни танлайсиз. Чунки математика бизни таққослашга ўргатган. Орзуимиздаги таътилга кетишни қанчалик истамайлик, математик ҳақиқат буни амалга ошириш мумкин эмаслигини айтади.

Бешинчи-олтинчи синф учун одатий масала. А шаҳарда 100 та бола яшайди, В да – 300 та бола. Шаҳарлар орасидаги масофа – 10 км. Ҳар икки шаҳар болалари камроқ масофа босиши учун мактабни қайси нуқтада қуриш керак?

5-сабаб. Ҳа, буни деярли қўлласа бўлади

Математиканинг дастурчи, олим ва муҳандислар муваффақиятли фаолиятига таъсири кундек равшан.

Лойиҳалаштиришда тригонометрияни қўллайдиган муҳандисларни кўп марта учратганман. Ўз фаолиятни оптималлаштирган офис ходимлари эса рақобатбардош афзалликка эга бўлишади.

6-сабаб. Алгоритмларни ўрганамиз

Турмушда алгоритмларни такрорлаганимизда ўйланмаймиз. Қандай нафас олиш, оёқ кийим боғичини қандай боғлашни билмаймиз. Ҳисоб бўйича 1000-марта ишга боришни режалаштирмаймиз. Бу кўникмаларнинг барини мактабга боргунга қадар ўзлаштирганмиз.

Бироқ юқори даражали алгоритмлар ҳақида гап кетганида математика бизга ёрдам беради. Моддаларнинг тўғри аралашмасини тайёрлаш, жарроҳлик амалиётини ўтказиш (жарроҳ кирувчи маълумотлар асосида қарор қабул қилади), мантиқий қарорлар қабул қилиш ва ҳ.к.

Шунингдек, математика бизга бир хил ҳаракатни бажариб, турлича натижага умид қилиш аҳмоқлик эканини айтади. Ҳамкасбингиз одатий алгоритм бўйича қаҳва қайнатяпти, қаҳвақайнатгич эса ишламаяпти. У айнан ўша ҳаракатни яна такрорлайди, қаҳвадан эса дарак йўқ. Унинг математик даражасини таҳлил қилинг.

7-сабаб. Ёлғонни умумлаштириш ва аниқлаш

У турлича бўлиши мумкин.

Ҳазил ёлғон: “Бу математика бўйича математика ўқитувчиси томонидан тайёрланган энг яхши мақола”. Ахборот майдонини бу каби қисқартириш орқали нафақат ҳазил қилиш, балки тушунмовчиликни юзага келтиришимиз мумкин.

Ёлғонга ўхшаш статистика: “Статистикага кўра, сув ичганларнинг кўпчилиги ҳалок бўлган”. Бу энг сийқаси чиққан мисол.

Статистика бўйича ёлғоннинг яна бир тури нафақат бу маълумотни ўқийдиганлар, балки уни тўплайдиганлар учун ҳам зарар келтириши мумкин. Бу танламанинг ёлғонлиги. Шахсий ишингизни очяпсиз ва бизнес марказ ёнида қандолат маҳсулотлари тўғрисида сўровнома ўтказасиз. 1500 кишидан иборат танламани олдингиз. Бўлажак харидор истагини тушундингиз ва ўз туманингизда халқнинг истагини инобатга олиб, қандолат корхонасини ишга туширдингиз. Бироқ мижозлар йўқ. Касодга учрадингиз.

Математика фанидан олган билимларимиз бундай маълумотни тўғри таҳлил қилиш ва керакли хулоса чиқаришда ёрдам беради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Математикани ёқтиришнинг 7 сабаби