date

Винисиус Жуниорнинг “Реал”даги келажаги сўроқ остида: трансфер хавфи

Винисиус Жуниорнинг “Реал”даги келажаги сўроқ остида: трансфер хавфи

Мадриднинг нуфузли “Реал” клуби 2026 йилда ёш ва иқтидорли бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни сотиб юбориш имконини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Defensa Central.

Маълумотларга кўра, “қаймоқранглилар” ҳужумчи билан 2027 йилнинг июнида якунланадиган амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эришолмаяпти. Манбаларга кўра, Винисиус ўз маошини Килиан Мбаппе олаётган даромад даражасигача оширишни талаб қилмоқда. Бироқ клуб раҳбарияти бу каби шартларни қабул қилишга тайёр эмас. Агар музокаралар ижобий натижа бермаса, “Қироллик клуби” футболчини 2026 йилгача сотишга ҳаракат қилади.

Қайд этиш жоиз, 2025 йил ёзида ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Винисиус олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган ва бир марта ассистентлик қилган.

Ҳозирда мадридликлар учун ҳужумчи келажаги муҳим саволлардан бирига айланди. Мухлислар эса клубнинг трансфер сиёсати ва музокаралар натижаларини катта қизиқиш билан кузатишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Жуниорнинг “Реал”даги келажаги сўроқ остида: трансфер хавфи