
Тошкентда 27 май куни намойиш қилинган янги Chevrolet Nexia автомобилининг прейскуранти ижтимоий тармоқда тарқалди, дейилади "Кун" нашрида. T250 платформаси базасида бунёд этилган В синфига мансуб ихчам седан Ўзбекистонда 1996 йилдан буён сотиб келинаётган (2008 йилда янгиланган Nexia 2 чиқарилди) Nexia ўрнини эгаллайди.
Янги модель МДҲ давлатларидан ташқари, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига импорт қилинади.
Nexia-3 моделининг улгуржи нархи 35,8 миллион сўмдан бошланади (стандарт модификация). Ярим люкс (51,4 миллион сўм), юқори позиция (58,6 миллион сўм).
GM Uzbekistan ҳозирча янги автомобилнинг нархини расман эълон қилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар